Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Туркия телеканали ва агентлик вакиллари Зоминда бўлишди

Туркия телеканали ва агентлик вакиллари Зоминда бўлишди

09 сентябрь 2020 йил
414
0

Жорий йилнинг 7 ва 8 сентябрь кунлари Туркиянинг TRT телеканали ҳамда Anadolu ахборот агентлиги вакиллари Зомин туманига ташриф буюришди.

Меҳмонлар ташриф давомида туман ҳудудининг туристик имкониятлари, маҳаллий халқ урф-одатлар, миллий таомлари, тоғли ҳудудлардаги яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Ушбу жараёнлар яқин кунларда туркия телеканалларида ёритилиши режалаштирилган.


 

Маълумот ўрнида, Туркиянинг TRT Avaz телеканали 2009 йил 21 мартда бошланган эфирга узатила бошланган. Телеканалнинг асосий йўналиши туркийзабон халқларнинг миллий, маданий урф-одатлари, географик жойлашуви, иқлими каби мавзуларга бағишланган. Канал суний йўлдош орқали дунёнинг 140 давлатида эфирга узатилади.

“Anadolu” ахборот агентлиги Туркия Республикасидаги энг биринчи очилган ахборот агентлигидир. Агентлик 1920 йил 6 апрелда ўз фаолиятини бошлаган. Ҳозирда агентлик акциядорлик жамияти шаклида фаолият олиб боради. Акцияларнинг 49 фоизи давлатга, 51 фоизи хусусий инвесторларга тегишли. Агентликнинг шиори “Ишончли, тезкор ва холис журналистика”дир. Anadoluнинг штаб-квартираси Анқарада жойлашган. Унинг 30 дан ортиқ мамлакатда халқаро ваколатхоналари мавжуд. Агентлик янгиликлари турк, албан, инглиз, араб, босния, курд, македон, форс, рус, француз тилларида бериб борилади.

Зомин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар