» » Жиззахда Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун нишонланди (фото)

Жиззахда Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун нишонланди (фото)

21 октябрь 2020 г 1 014 Комментарии: 0

Бугун Жиззахда Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

Байрам тантаналари тадбири Жиззах вилоят мисиқали драма театрида ўтказилди. Театрда  ҳокимликлар, давлат ва жамоат ташкилотлари, адабиёт ва санъат вакиллари, республикамиз марказдан келган таниқли ижодкорлар, санъаткорлар,  ёшлар иштирокида Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кунга бағишлаган  адабий, бадиий, мусиқали кеча ўтказилди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Нодирбек Раджапов йиғилганларни байрам билан табриклаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Эндиликда она тилимиз ҳаётимизнинг барча жабҳаларида – давлат ва жамият бошқаруви, давлатлараро муносабатлар, илм-фан, таълим-тарбия, тиббиёт, маданият ва санъат соҳаларида фаол қўлланиб, халқаро минбарларда баралла янграётгани ҳар биримизга ғурур ва ифтихор бағишламоқда.

Кечада шоирлар она тилини улуғловчи  шеърларини ўқиди, хонандалар мумтоз ва замонавий қўшиқлар куйлади, театр ижодий жамоаси томонидан саҳналаштирилган бадиий композицон кўринишлар ижро этилди. Айниқса, она тили ҳақида шеър ўқиган болажонларнинг чиқишлари  гулдурос қарсақлар билан олқишланди.  

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!