Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Арнасойда замонавий пойабзаллар ишлаб чиқарилмоқда

Арнасойда замонавий пойабзаллар ишлаб чиқарилмоқда

05 октябрь 2018 йил
871
0

Жиззах вилояти Арнасой туманида йилига 200 минг жуфт пойабзал ишлаб чиқариш қувватига эга “Арнасой пойабзал” масъулияти чекланган жамиятида 30 кишининг бандлиги таъминланди.

– Президентимизнинг чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори замон талабларига мос ишлаб чиқариш корхоналари барпо этишимизга туртки бўлди, – дейди ушбу МЧЖ иш бошқарувчиси Шамшод Маҳмудов. – Хориждан чарм терини бичиш ва тикиш, пресслаш ва пардозлаш, тагчармларни қўйиш ишларини бажаришга мўлжалланган замонавий технологиялар келтириб ўрнатдик. Маҳсулотга кун сайин талаб ортмоқда. Ҳали олдинда қилинадиган ишлар кўп. Шулардан бири туман марказида шохобча очишдир. 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар