Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Мирзачўлда улғайган Россия Қаҳрамони

Мирзачўлда улғайган Россия Қаҳрамони

29 октябрь 2018 йил
215
0
Россия Федерацияси Давлат думаси федерал мажлисининг мудофаа қўмитаси раиси, Россия Қаҳрамони В.А. Шаманов:

"БОЛАЛИГИМ ЎТГАН МИРЗАЧЎЛНИ, ГАГАРИН ШАҲРИНИ ВАТАНИМ ДЕБ БИЛАМАН ВА УНИ ДОИМ СОҒИНИБ ЯШАЙМАН”
 
1.JPG
Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасидан келган бир гуруҳ меҳмонлар Жиззах вилояти Мирзачўл тумани маркази Гагарин шаҳри ҳаёти, "Обод қишлоқ” Давлат дастури ижроси доирасида қайта қурилаётган Ғалаба маҳалласида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.
3.JPG
Мирзачўлда туғилиб ўсган, тақдир тақозоси билан хорижда яшаётган Россия Қаҳрамони, Россия Федерацияси давлат думаси федерал мажлисининг мудофаа қўмитаси раиси В.А.Шаманов, Қозоғистон газ саноатининг йирик тармоғи "Тараз газ хўжалиги бошқармаси" раҳбари Б.Муртазаев каби таниқли кишилардан иборат 20 дан зиёд меҳмонларни туман ҳокимлиги ва жамоатчилик вакиллари кутиб олди.
14.JPG
Меҳмонлар биринчи космонавт номи билан аталувчи шаҳар марказидаги Юрий Гагарин ҳайкалини, Мирзачўлни ўзлаштиришда иштирок этган дастлабки чўлқуварлар шарафига ўрнатилган ёдгорликни зиёрат қилди, гулчамбарлар қўйди.
25.JPG
Туман ҳокимлигида ўтказилган учрашувда меҳмонларга Мирзачўлда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболлари, қўшни мамлакатлар билан чиқиш-кириш тартиби енгиллаштирилгани туфайли чегара ҳудудида яшовчи аҳоли учун яратилган қулайликлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шундан сўнг меҳмонлар шаҳар бўйлаб экскурсия қилди, ижтимоий, маданий муассасалар, маҳаллалар ҳаёти билан танишди.
Меҳмонлар туман мусиқа ва санъат мактаби, Қозоқ миллий театри, "Бахт уйи”, Давлат хизматлари агентлиги туман филиали, кўп тармоқли туман поликлиникаси каби муассасаларни катта қизиқиш билан томоша қилди. Уларнинг фаолияти, йўлга қўйилган хизматлар меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
Туман марказидаги 1-умумтаълим мактабида ўтган учрашув, айниқса, қизиқарли кечди. Меҳмонларнинг барчаси Мирзачўлда дастлаб ташкил этилган ушбу таълим масканида ўқигани боис қадрдон даргоҳнинг тўлиқ реконструкция қилиниб, энг замонавий бинога айланганидан, ўқитувчилар, ўқувчилар учун яратилган шароит ва қулайликлардан беҳад хурсанд бўлди.
Меҳмонлар ташрифи шу куни мактабдаги иккита қувончли воқеага тўғри келгани билан учрашувлар янада байрамона кечди.
Яқинда Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига мувофиқ, ушбу мактабда 40 йил рус тили ва адабиётидан дарс берган меҳнат фахрийси Людмила Кулешова "Дўстлик” ордени билан тақдирланган эди. Меҳмонлар мактабда ушбу юксак мукофотни топширишга бағишлаб ўтказилган маросимда иштирок этиб, Людмила Прокофьевнани қутлади. Мактабнинг собиқ ўқувчилари таълим масканига, барча ўқитувчиларга эсдалик совғалари топширди.
Шунингдек, меҳмонлар мактабда яқинда қуриб битказилган мини-футбол майдончасининг очилиш маросимида иштирок этди.
– Мен болалигим ўтган Мирзачўлни, Гагарин шаҳрини Ватаним деб биламан ва уни доим соғиниб яшайман, – дейди генерал полковник Владимир Анотольевич Шаманов. – Шаҳарда рўй берган ўзгаришлардан, рости, ҳайратга тушдим. Негаки, ўзим ҳам раҳбар бўлганман. Айниқса, бир муддат Ульяновск области губернатори вазифасидаги тажрибамдан бу қадар катта ишни қисқа фурсатда амалга ошириш осон эмаслигини яхши биламан. Бироқ, Ўзбекистонда бунинг уддасидан чиқилаётир. Бу катта яратувчанлик қудратини, янгиланишни она шаҳрим Гагаринда ҳам кўриб, беҳад хурсанд бўлдим.
Меҳмонларнинг Гагарин шаҳри бўйлаб саёҳати кечгача давом этди. Туманнинг, Гагарин шаҳрининг яқин ўтмиши, миллий ва байналмилал анъаналар, бугунги катта ўзгаришлар ҳақида самимий суҳбатлар бўлди. Уларда давлатимиз раҳбарининг эътибори туфайли Гагарин бугун обод ва кўркам шаҳарга айлагани, аҳоли учун замонавий шароитлар яратилгани қайта-қайта таъкидланди.
Тошқул Бекназаров, Жамшид Ёрбеков (сурат), ЎзА
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар