» » Жиззахлик ёш иқтисодчи Евро-Осиё бухгалтерия ва иқтисодиёт уюшмасининг сертификатини олди

Жиззахлик ёш иқтисодчи Евро-Осиё бухгалтерия ва иқтисодиёт уюшмасининг сертификатини олди

29 октябрь 2018 г 2 667 Комментарии: 0

Фориш туманидан бўлган Шерзод Жонадилов тумандаги 1-умумтаълим мактабини ҳам, 2011 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг иқтисодиёт факультетини ҳам имтиёзли тамомлади.

Шундан буён у туман молия бўлимида мудир ўринбосари вазифасида сидқидилдан фаолият кўрсатиб келяпти.

2018 йил Шерзод Жонадилов ҳаётида унутилмас воқеа содир бўлди. У Евро Осиё бухгалтерия ва иқтисодиёт уюшмасининг сертификатини олишга муваффақ бўлди. Шу билан бирга Тошкент давлат молия институтининг «Менежмент» мутахассислиги бўйича магистратурага юқори балл тўплаб қабул қилинди. Шерзод сингари иқтидорли ёшларимиз юртимиз келажаги, эртамиз эгаларидир.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!