Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Осиё ўйинларида Жиззахлик боксчи ҳам қатнашади
23 июль 2018 г 2 915 Комментарии: 0
Осиё ўйинлари-2018. Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси таркибида ўзгариш юз берди.
Хабарингиз бор, 18 август куни Индонезияда Осиё ўйинлари старт олади.
янгиликни яшириш
Теглар : Осиё ўйинлариБокс
Бундан бир неча кун олдин ушбу нуфузли мусобақада иштирок этадиган боксчиларимиз рўйхатини маълум қилгандик.
Бугун Миллий олимпия қўмитаси мусобақада иштирок этадиган боксчиларимиз рўйхатини расман эълон қилди. Унга кўра, -69кг вазн тоифасида ўзгариш юз берган. Жакартадаги Осиё ўйинларида аввал хабар берилганидек Маҳмуд Ғоипов эмас, Бобоусмон Ботуров иштирок этадиган бўлди.
Демак, Осиё ўйинларида қуйидаги боксчиларимиз юртимиз шарафини ҳимояқиладилар:
-49кг:Ҳасанбой Дўсматов
-52кг: Жасурбек Латипов
-56кг: Миразизбек Мирзаҳалилов
-60кг: Шунқор Абдурасулов
-64кг: Иқболжон Холдоров
-69кг: Бобо-Усмон Батуров
-75кг: Исроил Мадримов
Аёллар:
-57кг: Ёдгорой Мирзаева.
МОҚ маълумотига кўра, шунингдек, терма жамоамиз расмийлари рўйхати қуйидагича кўриниш олган:
Жамоа раҳбари: Шерзод Тошматов
Бош мураббий: Марат Қурбонов
Мураббий: Тўлқин Қиличев
Мураббий: Раҳматжон Рўзиоҳунов
Шифокор: Комилжон Расулов
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!