Жиззахлик бодибилдингчи республикада тенгсиз
Фарғона вилоятида бодибилдинг бўйича очиқ чемпионат ўтказилди.
Ўтказилган мазкур мусобақада Бодибилдинг ва Фитнесс федерацияси президенти Отабек Нишонов раҳбарлигида Жиззах вилоятидан спортчилар ҳам иштирок этишди.
Вилоятимиз шарафини 80 килограмгача бўлган вазн тоифасида ҳимоя қилганФарход Сувонқулов ғолиб деб топилди.
Шунингдек, Ф.Сувонқулов барча вазнлар орасида ўтказилган мусобақада ҳам мутлоқ ғолибликни қўлга киритди.
-Ҳозирда спортчиларимизни нуфузли мусобақаларда иштирок этиш учун тайёргарликни бошлаб юборганмиз, - дейди Жиззах вилояти Бодибилдинг ва Фитнесс федерацияси президенти Отабек Нишонов.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)