» » Жиззахда оғуфуруш ушланди

Жиззахда оғуфуруш ушланди

26 январь 2023 г 544 Комментарии: 0

Шароф Рашидов тумани “Катта қишлоқ” маҳалласида истиқомат қилувчи 30 ёшли фуқаронинг фириби иш бермади. Аксинча унинг “уддабурон”лиги ички ишлар ходимларида шубҳа уйғотиб, Ғаллаорол тумани “Сангзор-15” йўл патрул хизмати масканида ЙПХ ходимларидан қочишга уринган ва қочиш жараёнида бир нечта машинани уриб юбориб, уларга шикаст етказган.

Жиззах вилоят ИИБ транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси жиноят қидирув бўлими ҳамда давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, ушбу тадбир давомида давлат рақами тақилмаган оқ рангдаги “Кобалт” русумли ушбу транспорт воситаси қўлга олинди. Гувоҳлар иштирокида автомобиль салони кўздан кечирилганида, олд ўриндиқ тагидан кўк рангдаги полиетилен халтада 205 грамм марихуана наркотик моддаси борлиги маълум бўлди.  

Жиззах вилоятида 1993 йилда туғилган бу фуқаро аслида гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи оғуфуруш эканлиги маълум бўлди ва энди у қонун олдида жавоб беришига тўғри келади.

Ушбу ҳолат юзасидан тегишли тарзда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!