Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда ҳужжатларсиз олиб кетилаётган кучли таъсир етувчи дори воситалари ушланди
13 апрель 2022 г 701 Комментарии: 0
Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимлари вилоят ДХХ вакиллари билан ҳамкорликда кучли таьсир қилувчи дори воситаларнинг ноқонуний айланувига қарши тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида, кузатувга олинган фуқаролар Т.Ж ва Б.Д дори воситаларини шартли харидорга сотаётган вақтида ходимлар томонидан қўлга олинди. Шундан сўнг, уларга тегишли “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, унинг ичида хеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 150 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти божхона бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Рақамларга тўхталадиган бўлсак, Жиззах вилояти божхона бошқармаси томонидан жорий йилнинг шу даврига қадар 594 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси ҳамда 400 дона “Трамадол” номли гиёҳвандлик воситасига ўхшаш дори воситаларининг ноқонуний савдоси оли олинган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!