Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда божхоначилар томонидан пиротехника воситалари савдосининг олди олинди
02 декабрь 2019 г 2 067 Комментарии: 0
Пиротехника инсон ҳаёти ва саломатлигига салбий таъсир этувчи воситадир. Шу боис юртимизда ундан фойдаланиш ва яширинча олиб киришга қарши кескин чоралар кўрилмоқда.
Жумладан, Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят ИИБ вакиллари билан ҳамкорликда Жиззах шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида, фуқаро Д.А.га тегишли бўлган қоғоз қутилар кўздан кечирилганда, унинг ичида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 21 175 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!