Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Телевизорларни яширин йўллар билан олиб киришга бўлган уриниш фош этилди
30 октябрь 2019 г 1 812 Комментарии: 0
Товар моддий бойликларини мамлакатимизга яширин йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхоначилар томонидан самарали кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида яна бир божхона қонунбузилиши ҳолатига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Дўстлик туманида фуқаро Я.Ш. бошқарувидаги “Исузу” русумли юк автотранспорти тезкор кузатувга олиниб тўхтатилди ва белгиланган тартибда текширувдан ўтказилди.
Натижада, автомашинада фуқаро С.А.га тегишли бўлган ва ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 56,4 миллион сўмлик 47 дона телевизорлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!