Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда ҳужжатсиз 7,5 млн сўмлик “зажигалка”ларни “Дамас” ичига яшириб ўтаётган шахс аниқланди
17 июль 2019 г 1 926 Комментарии: 0
Жиззах вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда Жиззах вилоятига Оқ-олтин туманидан кираверишда жойлашган ҳудудда товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида катта автойўл четида тўхтаб турган, фуқаро И.А бошқарувидаги “Дамас” русумли автоулов салони кўздан кечирилганда унинг ичида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, дастлабки умумий қиймати 7 500 000 сўмлик 3000 дона олов ёндиргичлар (зажигалка) борлиги аниқланди.
Фуқаро И.А. ўз кўрсатмасида ушбу товарлар ўзига тегишли эмаслигини ва таниш бир аёл унга келишилган манзилга олиб бориб бериш учун бериб юборганлигини маълум қилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!