» » Сифати кафолатланмаган биофаол қўшимчаларнинг ноқонуний айланмаси тўхтатиб қолинди

Сифати кафолатланмаган биофаол қўшимчаларнинг ноқонуний айланмаси тўхтатиб қолинди

19 сентябрь 2019 г 1 786 Комментарии: 0

Божхона ходимлари юртимиз ҳудудига сифати кафолатланмаган маҳсулотларни ноқонуний олиб ўтишга бўлган уринишларга ўз вақтида чек қўйишмоқда.

Хусусан, Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорликда Фориш туманининг қўшни давлат билан чегарадош айланма йўлда тезкор тадбир ўтказишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Тадбир давомида ушбу ҳудудда қонунбузар шахслар томонидан юртимизга ноқонуний равишда олиб киришга уринилган хўжалик сумкалари холислар иштирокида кўздан кечирилиб, саноқдан ўтказилганда умумий қиймати 933 350 000 сўмлик, 65 391 дона “Minoxidil” гель, “Montalin” ва “Samyun Wan” номли биофаол қўшимчалар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!