Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўйича анжуман ўтказилди
20 октябрь 2018 г 3 311 Комментарии: 0
Жиззах вилоят ҳокимлиги, ИИБ, Адлия, прокуратура ва мутасадди давлат ташкилотлари вакиллари иштирокида "Вилоятда ноқонуний миграцияга қарши курашиш, хорижга чиқиш, келиш масалаларини такомиллаштириш ва чет элдаги фуқароларни республикагақайтаришда тарғибот ишларини олиб боришда ички ишлар органлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамкорлиги” мавзусида анжуман бўлиб ўтди.
Тадбирга вилоят ҳокимлиги, прокуратура, вилоят ИИБ, адлия, туман ИИБ бошлиқларининг 1-ўринбосарлари, туман (шаҳар) ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиқлари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, Оила маркази, "Istiqlolavlodi” ННТ, Ўзбекистон Республикаси ташқи мехнат миграция масалалари агентлиги вилоят бўлими, Халқ таълими, Ўрта махсус касб-хунар таълим, Соғлиқни сақлаш ва Бандлик бошқармалари ҳамда тегишли жамоат ташкилотларивакиллари иштирок этишди.
Анжуманда, вилоят ҳокимининг ўринбосари Э.Исматов, вилоят прокуратураси бўлим прокурори М.Мухидинов, вилоят ИИБ тергов бошлиғи ўринбосари Д.Соатов, вилоят ИИБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга карши курашиш бўлими бошлиғи Ж.Эшмуродов, "Оила маркази” директори Г.Хамраева, вилоят Адлия бошқармаси етакчи маслаҳатчиси Ш.Худойбоқов, Республикаси Ташқи меҳнат миграция агентлиги вилоят бўлими бошлиғиҚ.Пирназаров, Вилоят бандлик бош бошқармаси катта мутахассиси А.Файзиев ва "Istiqlol Avlodi” ННТ директориН.Камаловалар ўз фаолиятлари доирасида Ноқонуний миграцияни олдини олиш, хорижга чиқиш ва кириш тизимини такомиллаштириш ҳамда одам савдосиданжабрланганларни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатиш масалаларида амалга оширилаётган тадбирлар ҳақида ахборот беришиб, фаолият давомида юзага келаётган чегарани ноқонуний кесиб ўтганлик, визаларни расмийлаштириш ва хориждагиларни ватанга қайтариш муаммоларини бартараф этиш масалалари ҳам ўртага ташланди.
Худди шунингдек, анжуманда вилоят хокимлиги, "Оила” маркази, вилоят ИИБ М ва ФРБ, Чегарақўшинлари штаби ва вилоят божхона бошқармаси билан "Istiqlol Avlodi” ННТ ўртасида Ноқонуний миграцияга ва одам савдосигақарши курашиш борасидаги ижтимоий шериклик бўйича меморандумлар тасдиқланди.
Анжуман давомида тадбир иштирокчиларини 4 гуруҳга бўлиб, ноқонуний миграция ва одам савдосидан жабрланган шахсларни жабрланганлик ҳолатларини аниқлаш бўйича амалий машғулот ўтказилди.
Амалий машғулотда одам савдоси қурбонларини қонуний манфаатлариниҳимоя қилиш ва ижтимоий мослашишларига ёрдам кўрсатиш бўйича жабрланувчиларни ролларини 4 нафар театрактёрлари ижро этишди.
Гуруҳларга бўлинган иштирокчилар гуруҳлар учун ажратилган "жабрланувчи” шахсни ўз билим ва тажрибаларидан келиб чиқиб идентификация қилишди ва ижтимоий реаблитация этиш бўйича чора-тадбирлар белгилашди.
Гуруҳ вакиллари жабрланувчиларни ҳолатига баҳо беришиб, ижтимоий реабилитация этиш борасида амалга ошириладиган тадбирлари ҳақида презентациялар қилишди. Амалий машғулот якунида экспертлар томонидан гуруҳларнинг презентациясига муносиб баҳо берилди.
Анжуман якунида иштирокчиларнинг таклиф ва тавсиялари ўрганиб чиқилиб, келгусидаҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Жиззах вилоят "Istiqlolavlodi” ННТ
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!