» » Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси коррупцияга қарши бўлган давра суҳбати ўтказди

Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси коррупцияга қарши бўлган давра суҳбати ўтказди

18 сентябрь 2018 г 4 429 Комментарии: 0

Жиззах вилоят адлия бошқармасида адлия органлари ва муассасалари ходимлари томонидан содир этилиши эҳтимоли бўлган коррупция ва бошқаҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган "Биз коррупцияга қаршимиз” номли давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида адлия органлари, Давлат хизматлари агентлиги, туман ва шаҳар Давлат хизматлари маркази ходимлари, ФХДЁ бўлим вакиллари қолаверса Иқтисодиёт Жиноятчиларга қарши курашиш департаменти Жиззах вилоят бошқармаси Суриштирув бўлими мутахассислари иштирок этди.

-Мамлакатимизда мазкур муаммога қарши кураш масаласига мустақилликнинг давстлабки кунлариданоқ жиддий эътибор қаратиб келинмоқда. Ўтган давр мобайнида коррупсия ва жиноятчиликка қарши курашиш хамда унинг олдини олишга қаратилган мустахкам хуқуқий база шакиллантирилди. 2017 йил 3 январь куни Президентимиз томонидан имзоланган "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун бу борадаги ишларнинг кўламини янада оширишга хизмат қилди десак муболаға бўлмайди - дейди Адлия вазирлиги хузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи Бобур Умурзақов.

Сарвиноз ХУДОЙБЕРДИЕВА,

Давлат хизматлари агентлиги Жиззах

вилоят бошқармаси тарғибот бўлими мутахассиси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!