» » Жиззахда одам савдосига қарши кураш бўйича давра суҳбати ўтказилди

Жиззахда одам савдосига қарши кураш бўйича давра суҳбати ўтказилди

08 сентябрь 2018 г 3 254 Комментарии: 0

Одам савдоси дунё халқларини ташвишга солаётган жиддий муаммолардан биридир. У ҳудуд ва чегара танламайди.

Шу боис ушбу жиноятга қарши курашишда ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга. Бу борада мамлакатимизда норматив-ҳуқуқий база шакллантирилган.

Айниқса, мамлакатимизда «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»гиқонун ҳамда давлатимиз раҳбарининг «Одам савдосига қарши кураш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қароринингқабул қилиниши, унга асосан одам савдосига қарши курашиш бўйича идоралараро комиссияси ташкил этилиши ушбу трансмиллий жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш самарадорлигини янада оширишга хизмат қилмоқда.

Туман ички ишлар бўлимида одам савдосига қарши курашиш вилоят идоралараро комиссиясининг 2018 йилга мўлжалланган чора-тадбирлари режасининг 9-банди ижросини таъминлаш мақсадида одам савдосига қарши курашиш бўйича туман идоралараро комиссияси ва вилоят «Istiqlol avlodi» нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамкорлигида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мазкур давра суҳбатида Одам савдосига қарши курашиш бўйича туман идоралараро комиссиялар аъзолари, туман хокимлиги, прокуратура, ИИБ, халқ таълими, тиббиёт бирлашмаси, Бандликка кўмаклашиш маркази ҳамда Одам савдосига қарши курашиш бўйича вилоят идоралараро комиссияси аъзоси «Istiqlol avlodi» нодавлат нотижорат ташкилоти вакиллари ҳам иштирок этди.

Тадбирда, одам савдосига қарши курашиш бўйича туман идоралараро комиссиясининг 2018 йил 8 ой давомидаги фаолияти муҳокамақилиниб, туман идоралараро комиссияси аъзолари ва мутасадди давлат ва жамоат ташкилоти ходимлари иштирокида одам савдосига қаршикурашиш, олдини олиш ва жабрланганларни манфаатларини ҳимояқилиш борасида амалга ошириб келинаётган амалий чора-тадбирлар бўйича ўзаро тажриба ва ахборот алмашилди.

Тадбирга туман ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари, одам савдосига қарши курашиш бўйича вилоят идоралараро комиссияси аъзоси Шукур Шунқоров раислик қилди. У тадбирни кириш сўзи билан очиб, иштирокчиларни тадбирдан кўзланган мақсад ва вазифалар, кун тартибидаги масалалар ва уларнинг долзарблиги хусусида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг туман ички ишлар бўлими терроризм ва экстремизмга қарши курашиш гуруҳи катта тезкор вакили, одам савдосига қарши курашиш туман идоралараро комиссияси котиби Муслиҳиддин Муродов туманда жорий йилнинг ўтган ойлари давомида одам савдосига қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот берди.

Шунингдек, туман ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Гулнора Исмоилова, туман прокурори ўринбосари Козимжон Ҳамиджонов ва «Istiqlol avlodi» нодавлат нотижорат ташкилоти ҳуқуқшуноси Собир Юнусовлар сўзга чиқдилар.

Ўтказилган ушбу давра суҳбатида, одам савдосига қарши курашиш бўйича туман идоралараро комиссияси фаолиятида йўл қўйилаётган камчилик ва муаммоларнинг ечими бўйича муҳокамалар бўлиб ўтди. Камчиликларни бартараф этиш бўйича, идоралараро комиссияларнинг иш фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан иш режаларига қўшимча ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар киритилди.

Тадбир давомида, одам савдосидан жабрланган фуқароларнинг аянчли тақдирлари тасвирланган ҳамда халқаро статистика бўйича тайёрланган одам савдоси жиноятчилигиҳолатлари ҳақидаги қисқа метражли видеороликлар тадбир иштирокчилари эътиборига хавола этилди.

Шунингдек, давра суҳбати ташкилотчиси бўлган одам савдосига қарши курашиш бўйичавилоят идоралараро комиссияси аъзоси вилоят «Istiqlol avlodi» нодавлат нотижорат ташкилотининг миграция бўйича халқаро ташкилот томонидан амалга оширилаётган «Одам савдосига қарши курашиш» лойиҳаси асосида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар биланҳамкорликда одам савдосининг олдини олиш ва жабрланганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишборасидаги тажрибалар ўрганилиб, ўзаро ахборот алмашилди.

Давра суҳбати якунида иштирокчиларнинг таклиф ва тавсиялари ўрганиб чиқилиб, ижтимоийҳамкорлик асосида келгусида амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!