Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Форишда ёшлар тарғибот акцияси ўтказилди
25 июль 2018 г 2 951 Комментарии: 0
Мазкур Акция Миграция бўйича ҳалқаро ташкилот томонидан амалга оширилаётган "USAID” агентлиги «Одам савдосига қарши курашиш» лойиҳаси асосида ташкиллаштирилган бўлиб, "Истиқлол Авлоди” ННТ ташаббуси билан Одам савдосига қарши курашиш бўйича Жиззах вилояти идоралараро комиссияси ва "Ёшлар иттифоқи” туман кенгаши билан ҳамкорликда Фориш туманида жойлашган "Матлуботчи” номли болалар ёзги оромогоҳида ёшлар тарғибот акцияси ўтказилди.
Акцияда 1 нафар "Истиқлол Авлоди” ННТ ҳуқуқшуноси, 3 нафар ИИБ ходимлари, 15 нафар"Ёшлар иттифоқи” туман кенгаши вакиллари ва 70 нафар оромгоҳда дам олувчи ёшлар иштирок этишди.
Акцияни Одам савдосига қарши курашиш бўйича Жиззах вилояти идоралараро комиссияси масъул котиби Ж.Ғ.Эшмуродов кириш сўзи билан очиб, 30 июль " Халқаро одам савдосигақарши курашиш куни” белгиланганлиги муносабати билан ўтказилаётган ёшлар Акциясининг мақсад ва вазифалари ҳақида тушунтирди.
Кейинги сўз навбати "Istiqlol Avlodi” ҳуқуқшуноси С.И.Юнусовга берилиб, у 2013 йил 30 июль куни Бирлашган миллатлар бош ассамблеясининг "Глобал харакат” режасини амалга ошириш мақсадида ўтказилган юқори даражали учрашувида 30 июль "Халқаро одам савдосига қарши курашиш куни” сифатида эътироф этилиши хақидаги резолюция қабул қилинганлиги, мазкур резолюцияда - Бу кунда, одам савдосидан жабрланганларни қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқлариниҳимоя қилиш ҳамда уларнинг ҳуқуқий билимларини ошириб бориш, асосий вазифа этиб белгиланганлигини таъкидлаб ўтди.
Худди шунингдек, тадбир давомида ноқонуний миргация оқибатида одам савдоси қурбонибўлиш эҳтимоли юқори эканлиги, ёшларга хорижий давлатларда ишлашнинг қонуний асослари ва хорижда расмий мехнат шартномаси асосида ишлаш учун Ўзбeкистон Рeспубликаси Мeҳнат миграция масалалари агeнтлигига ёхуд Жиззах шаҳридаги филиалига мурожаат этишлик тушунтирилди.
Сўнг ёшлар билан жонли мулоқот уюштирилиб, ҳуқуқий маданиятларини ошириш бўйича савол-жавоблар ўтказилди.
Кейинги навбат, "Ёшлар иттифоқи” туман кенгаши аъзолари ва кўнгилли ёшларига берилиб, улар томонидан қизиқарли бекатлар, саҳна кўринишлар, викториналар ва спорт уйинлари ташкил қилинди. Айниқса "Ёшлар иттифоқи” туман кенгаши кўнгилли ёшлари томонидан одам савдосидан жабрланган ёшларнинг аянчли тақдирларидан келиб чиқиб, тайёрланган сахна кўриниш оромгоҳда дам олувчи ёшларда катта таъссурот қолдирди.
Акция давомида, ёшларнинг тадбирга бўлган қизиқишлари ортиб, одам савдоси билан боғлиқсавол-жавоб викториналарига фаол қатнашишиб, Акция тадбирини янада қизиқарли тарзда ўтказилишига ўз хиссаларини қўшишди.
Тадбирни янада завқли ўтишини таъминлаш мақсадида, санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар билан ёшларнинг маданий хордиқ олишлари учун ўйин-кулгу ва рақсларташкиллаштирилди. Тадбир сўнггида75 дона буклет ва 6 та плакатлар тарқатилди.
Акция иштирокчиларига одам савдоси билан боғлиқ хавф-хатарга тўқнаш келганда ёки бу борада ҳуқуқий маслахат олиш истаги пайдо бўлса "Istiqlol Avlodi” ННТ нинг "Долзарб алоқа тармоғи” га (0372) 222-94-01 рақамига мурожаат этишлари тушунтирилди.
С.Юнусов
"Istiqlol Avlodi” ННТ хуқуқшуноси
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!