» » Жиззахда миграция соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишланган учрашувлар ўтказилмоқда

Жиззахда миграция соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишланган учрашувлар ўтказилмоқда

10 август 2018 г 3 031 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2018 йил 27 июлда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш масалалари юзасидан ўтказилган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича Жиззах вилояти ИИБ фуқароликни расмийлаштириш ва миграция бошқармаси томонидан вилоятимизнинг барча ҳудудларида аҳоли билан учрашувлар ўтказилмоқда.

Жумладан, вилоятнинг Бахмал туманида ҳуқуқ тартибот идоралари, ҳокимлик ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида йиғилиш уюштирилди. Тадбирда фуқаролик паспортини ўз вақтида расмийлаштириш, рўйхатдан ўтиш тартиб қоидаларига амал қилиш, хорижга чиқиш ва кириш меъёрларини бизмаслик каби қоидабузарликларнинг олдини олиш юзасидан фикр юритилди. Шунингдек, жорий йилнинг ўтган етти ойи давомида фуқаролар вилоят ИИБ фуқароликни расмийлаштириш ва миграция бошқармасига қилинган 391 мурожаатнинг мазмун моҳияти ҳақида маълумот берилди.

Хусусан, 125 киши Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш, 13 киши фуқароликдан чиқиш, 21 киши доимий рўйхатдан ўтиш, 9 нафар фуқаро вақтинчалик рўйхатдан ўтиш юзасидан мурожаат этишган. Бундан ташқари 17 киши доимий рўйхатдан ўтиб яшаш гувоҳнаомаларини расмийлаштириш, 59 киши биопаспорт олишни тезлаштириш, 19 киши чет элга чиқиш ёзувини олиш бўйича, 11 киши чет элга чиқишга қўйилган тақиқини бекор қилиш, 18 киши алимент ундириш, 34 киши жарима миқдорини камайтириш юзасидан ариза ёзган.

Тадбирда аҳоли томонидан бир қатор ижтимоий-иқтисодий масалалар кўтарилди. Чунончи, тадбиркорликни ривожлантириш учун кредит ажратиш, иш билан таъминлаш, йўл қурилиши, коммунал хизмат сифатини яхшилаш юзасидан талаб ва таклифлар билдирилди. Йиғилиш давомида мазкур камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли идоралар вакилларига топшириқлар берилди. Бундай тадбирлар вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида уюштирилмоқда.

Абулқосим Аҳмедов,

Жиззах вилояти ИИБ

ахборот хизмати раҳбари

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!