» » Жиззахда 37 млн. сўмлик ноқонуний телевизорлар тўхтатиб қолинди

Жиззахда 37 млн. сўмлик ноқонуний телевизорлар тўхтатиб қолинди

07 ноябрь 2019 г 1 784 Комментарии: 0

Жиззах вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳодимлари томонидан вилоят ИИВ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда Дўстлик тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, туманнинг “Манас” ЙПХ масканида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро У.А. бошқарувидаги “Исузи” русумли юк машинаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганида, унинг юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган жами 20 дона, умумий қиймати 37 000 000 сўмлик телевизорлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!