Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда 100 млн сўмдан ортиқ қийматдаги маҳсулотларнинг ноқонуний айланишига чек қўйилди
31 октябрь 2019 г 2 089 Комментарии: 0
Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.
Фото: Давлат божхона қўмитаси
Тезкор тадбир давомида кузатувга олинган фуқаролар Ж.А., С.О. ҳамда М.Ш. тўхтатилиб, уларнинг юклари белгиланган тартибда кўздан кечирилган.
Натижада ушбу шахсларга тегишли бўлган сумкаларда умумий қиймати 51 миллион сўмлик 600 дона шампун ва 2402 дона гигиеник дезодарант борлиги аниқланган.
Шунингдек, тадбир давомида яна бир қонунбузарнинг қинғир қилмиши фош этилган.
Дўстлик туманида ҳаракатланиб кетаётган, тезкор кузатувга олинган Isuzu русумли юк автоулови тўхтатилиб, белгиланган тартибда холислар иштирокида назоратдан ўтказилган.
Натижада автомашина юкхонасида фуқаро Б.Н.га тегишли бўлган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 62,3 миллион сўмлик 49 дона телевизор борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!