» » Фориш туманида вояга етмаганлар билан ишлаш қандай бўлмоқда?

Фориш туманида вояга етмаганлар билан ишлаш қандай бўлмоқда?

26 октябрь 2018 г 3 504 Комментарии: 0

Фориш туман ҳокимлиги мажлислар залида вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишни туман ҳокимининг ўринбосари, вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссия раиси ўринбосари Жаҳонгир Жиянов бошқариб борди. Йиғилишда корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари директорлари иштирок этди.

Йиғилишда вояга етмаганлар ишлари бўйича вилоят идоралараро комиссияси масъул котиби Гулнора Ҳамроеа «Вилоят ҳокимининг 2018 йил 17 сентябрдаги вояга етмаганлар ишлари бўйича вилоят идоралараро комиссиясининг иш режаси 6-бандидаги «Фуқароларнинг соғлигини сақлаш тўғрисида»ги, уларни соғломлаштириш ва реаблитация ҳолатларини ўрганиш тўғрисидаги 318-ф сонли фармойиши юзасидан туманимизда ўтказилган текширув натижалари тўғрисида» ахборот берди.

– Қонун бўйича вояга етмаганлар бир йилда икки маротаба тиббий кўрикдан ўтиши лозим, – деди Гулнора Тўраева ўз сўзида. – Аммо, мактаб ўқувчиларини ўқув йили бошида тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича тиббиёт бирлашмасида қонун бузилишига йўл қўйилган. Ўқувчи-ёшларни тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича поликлиника мудирлари, қишлоқ участка шифохоналари мудирларининг аниқ тасдиқланган иш режалари йўқ, ҳужжатлар номигагина расмийлаштирилган.

Жумладан, 2018 йилнинг апрел-май ойлари ҳолати бўйича туманда 3 нафар ўқувчи ўз жонигақасд қилишҳолати содир этилди. Биргина 70-умумтаълим мактабининг ўзида 3 кун фарқбилан 2 нафар вояга етмаган ўқувчи ўз жонига қасд қилиб, вафот этган. Келгусида бу каби мудҳишҳолатларнинг содир этилмаслигига ким кафолат беради?

Йиғилишда кун тартибидаги масала юзасидан туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Адиба Жабборова, туман марказий поликлиникаси мудири Ҳасан Музаффаров, кун тартибидаги масалани ўрганишда иштирок этган Жиззах шаҳридаги 2-сон поликлиника бош педиатори Қ.Ҳайдарова, туман халқ таълими бўлими мудири Ойбек Эрхоновларнинг йўлқўйилган камчиликларни бартараф этиш, кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан ахборотлариҳам эшитилди.

Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!