Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Aрнасойда аниқланган муаммолар ҳал этилмоқда
02 февраль 2023 г 447 Комментарии: 0
Жорий йилнинг январь ойи бошларида Aрнасой туманида уйма-уй юриш орқали аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни аниқлаш ва бартараф қилиш бўйича “Оққўрғон тажрибаси” асосида мулоқотнинг янгича тизими йўлга қўйилган эди.
Жумладан, ушбу тизим орқали республика, вилоят, туман ишчи гуруҳи аъзолари маҳаллаларда уйма-уй юриш натижасида бирқанча аҳоли муаммолари бартараф этилди.
Мазкур ўрганишнинг якуний натижалари бўйича туман даражасида 43 та, вилоят даражасида 28 та ва республика даражасидаги 99 та муаммоларни 45 кун ичида бартараф қилиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Aйни дамда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларидаги айрим муаммо ва камчиликлар вақт талаб қилганлиги боис туман ҳокими бошчилигида босқичма-босқич секторлар кесимида ҳал этилмоқда.
Жумладан, Aрнасой тумани 4-сектор ҳудуди Бахтли МФЙ Бахтли кўчасида яшовчи фуқаро Шоира Болбекова хонадонига ишчи гуруҳ келганида ўз муаммолари юзасидан уй-жой таъмири учун шароити йўқлигини билдирган.
Ишчи гуруҳ томонидан мазкур мурожаат ўрганилганида хақиқатдан ҳам уй-жойи таъмир талаб ҳолда еканлиги ва боқувчиси йўқлиги сабаб оилавий аҳволи ночорлиги аниқланди.
Бугун ушбу мурожаат ўз ечимини топди вилоят 4-сектори раҳбари, солиқ бошқармаси бошлиғи Бекзод Ташпулатов Бахтли маҳалласининг Бахтли кўчасида яшовчи Болбекова Шоира оиласига ёрдам кўрсатиб бахт улашди десак муболаға бўлмайди.
Боиси, мазкур хонадон уй-жойининг том қисми таъмири учун 72 дона шифер, 5 метрли 30 дона стропила ва 32 метр лага, 200 метр 4х5 ҳажмда река ёғочлари ҳамда 6 кг мих каби қурилиш материаллари етказиб берилди.
Ўрганиш давомида бугунги кунга қадар Aрнасой тумани 4 сектор худудига қарашли Бахтли ва Бўстон МФЙларда яшовчи 15 нафардан ортиқ хонадонларга қурилиш материаллари тарқатилган бўлса, 17 нафар оиланинг 40 нафар фарзандлари учун иссиқ кийим-кечаклар етказиб берилди.
Бундан ташқари мазкур ҳудудларда яшовчи кам таъминланган эҳтиёжманд оилаларнинг 55 нафарига озиқ-овақат ва кўмир маҳсулотлари маҳсулотлари берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!