» » Фориш туманида енгил атлетикачилар беллашди

Фориш туманида енгил атлетикачилар беллашди

27 октябрь 2018 г 2 916 Комментарии: 0

Болалар – ўсмирлар спорт мактаби ҳамда 30-умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида енгил атлетика бўйича 5 – 6-синф ўқувчилариаро мусобақалар бўлиб ўтди.

100 метрга югуриш бўйича қизлар ўртасида Шаҳзода Тошбекова биринчи, Лобар Бўлгибоева иккинчи, Моҳинур Алланазарова учинчи ўринни эгаллади.

Шу масофа бўйича ўғил болалар ўртасида Толибжон Умиров биринчи, Шехроз Акбаров иккинчи, Азамат Алиқулов учинчи ўринни қўлга киритди.

600 метрга югуриш мусобақасида Исмат Бозоровга биринчи, Шаҳриёр Тожибоевга иккинчи, Даврон Ражабалиевларга учинчи ўрин насиб этди.

Мусобақа ғолиблари болалар – ўсмирлар спорт мактаби маъмурияти томонидан диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!