» » Энергия тақсимоти таҳлил қилинди, муҳим вазифалар белгиланди

Энергия тақсимоти таҳлил қилинди, муҳим вазифалар белгиланди

10 февраль 2023 г 625 Комментарии: 0

Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти фаоллари ва мутасаддилар билан ҳудудда саноатни ривожлантириш истиқболлари ва бошқа долзарб масалаларни муҳокама қилди.

Унда маълум қилинишича, Жиззах электр тармоқларидаги йўқотишлар қарийб 21 фоизни ташкил этади. Бу – республикадаги энг юқори кўрсаткичдир.

Шу боис, масъуллар зиммасига 2023 йилда йўқотишларни 14 фоизгача тушириш ва бунинг ҳисобига 57 миллион киловатт соат электрни тежаш вазифаси қўйилди.

Тизимдаги салбий ҳолатларни қатъий назоратга олиб, энергия ресурсларини талон-торож қилишга чек қўйиш, Мажбурий ижро бюроси қарздорликни кескин камайтириш чораларини кўриши кераклиги таъкидланди.

Вилоятда 4 мингдан зиёд корхонани энергия самарадорлигини ошириш орқали 30 миллион киловатт соат электрни тежаш зарурлиги, бу орқали, вилоятда жами 145 миллион куб метр газ тежалиши айтилди. Маълумот учун вилоятда 2022 йилда жами газ истеъмоли 1 миллиард куб метрни ташкил қилган.

Умуман, Жиззах вилоятида энергия танқислигини тўлиқ қоплаш ва янги қувватларни ишга тушириш зарурлиги айтилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!