Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда қалбаки пул тайёрлаганлар қўлга олинди
16 февраль 2023 г 718 Комментарии: 0
Ўзбекистонда қалбаки пул тайёрлаганларни қўлга олиш бўйича кенг кўламли операция ўтказилган. Бу ҳақда Жиззах вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берган.
Тезкор ходимлар учта вилоят – Жиззах, Самарқанд ва Бухорода қўлга олиш тадбирларини амалга оширишган.
Воқеалар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Жиззах вилоятида сохта пулларнинг пайдо бўлиши тўғрисида маълумот олишлари билан бошланган. Номаълум фуқаро “Пайнет” хизмат кўрсатиш шохобчалари орқали ўзининг банк картасини тўлдириб, бунинг учун 4,3 миллион сўм тўлаган. Экспертиза пулларнинг сохта эканлигини тасдиқлаган.
Ушбу иш бўйича тергов давомида бир нечта “Пайнет” шохобчаларига сохта пулларни топширишга муваффақ бўлган икки нафар фуқаро ҳибсга олинган. Шунингдек, жиноятчилар ташландиқ бинолардан бирида катта миқдордаги сохта пулларни яширишган.
Ҳибсга олинганлардан бири сохта пуллар Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида яшовчи фуқародан олинганлигини айтган. Ҳаммаси бўлиб, эркаклар ҳақиқий 18 миллион сўмга 28 миллион сўм сохта пул сотиб олишган.
Операция давомида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Самарқанд вилоятида яшовчи фуқарони ҳам ҳибсга олишган, у ўз ўрнида сохта пулларни бухоролик воситачидан харид қилганини тан олган. Унинг сўзларига кўра, ҳар бир сохта 200 минг сўмлик банкнотани 60 минг сўмдан сотиб олган.
Шундан сўнг терговчилар сохта пулларни тарқатган бухоролик эркакни кузатишни бошлашган. У ва унинг шериклари жиноят устида ҳибсга олинган. Улардан 336 миллион сўмлик сохта пуллар, компьютерлар, принтерлар, махсус бўёқлар ва лаклар, қоғоз кесиш ускуналари мусодара қилинган.
Ҳаммаси бўлиб ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари 462,4 миллион сўмлик қалбакилаштиртирилган пулларни олиб қўйишган. Жиноий гуруҳнинг олти аъзоси ҳибсга олинган, тергов давом этмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!