Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » ДХХ жойларда наркотик моддалар савдосига чек қўйди
07 ноябрь 2022 г 663 Комментарии: 0
ДХХ томонидан Юнусобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда 1976 йил Бухоро вилоятида ва 1958 йил Жиззах вилоятида туғилган икки нафар фуқаро 874 гр «опий» моддасини 18 минг долларга сотмоқчи бўлганларида қўлга олинди.
ДХХ томонидан ўтказилган яна бир тезкор тадбир давомида 1956 йил Самарқанд вилоятида ва 1976 йил Сирдарё вилоятида туғилган икки нафар шахс Оҳангарон ва Яшнобод туманида қарийб 2 кг «гашиш» моддаси билан ушланди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!