Жиззах вилоятида тадбиркорга тегишли 3 гектар ерни катта пулга сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Л.А. ва Ф.И.лар олдиндан тил бириктириб, тадбиркорга қурилиш материаллари ишлаб чиқариш учун ажратилган ер майдонидан унинг хабардорлигисиз бошқа бир фуқарога ҳар бир гектарини 15 000 АҚШ долларидан ҳисоблаб, жами 3 гектарини 45 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 10 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:

14 июнь 2021, Понедельник
Жиззахда ҳокимнинг қарорига келтирилган протестни бекор қилдирмоқчи бўлган фирибгар ушланди
Изоҳлар (0)