Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда 20 сотих ерни 12 минг долларга сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди
09 август 2022 г 554 Комментарии: 0
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.И. «Кўчкак» қишлоғи ҳудудидан аҳолига деҳқон хўжалиги учун ажратилган 16 сотих ер майдонини фуқаро А.га 105 млн сўмга сотишга келишиб, ер майдони ҳужжатларини танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 10 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Бахмал туман бўлими томонидан вилоят ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Н.Б. Бахмал тумани ҳудудида дам олиш маскани қуриш учун ажратилган 60 сотих ер майдонининг 20 сотихини бошқа бир фуқаро Ф.га фирибгарлик йўли билан 12 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!