» » Жиззахда 20 гектар ерни 230 миллион сўмга сотмоқчи бўлган фермер қўлга олинди

Жиззахда 20 гектар ерни 230 миллион сўмга сотмоқчи бўлган фермер қўлга олинди

25 март 2022 г 616 Комментарии: 0

Жиззах ва Наманган вилоятларида фермер хўжалик ерини, Сирдарё вилоятида эса “Ёшлар меҳнат гузари” учун ажратилган ер майдонининг бир қисмини сотмоқчи бўлганлар ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Жиззахда “H.S.” фермер хўжалиги раҳбари О.Н. хўжаликнинг 20 гектар сувли ер майдонини фуқаро М.га 230 млн сўмга сотмоқчи бўлган. У келишилган пулдан 100 млн сўмни олган вақтида департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушланган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Шу каби, Косонсой туманида “З.М.” фермер хўжалиги раҳбари М.Р. хўжаликнинг 1 гектар ғалла экин ер майдонини 8 000 АҚШ доллари эвазига фуқаро А.нинг номига ўтказиб беришни ваъда қилган. У ҳам 6 100 АҚШ доллари ва 20 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса фуқаро Ғ.К. Мирзаобод тумани ҳудудидан “Ёшлар меҳнат гузари” биносини қуриш учун ажратилган 40 сотих ер майдонининг 6 сотихини фуқаро С.га 6 600 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!