Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Бахмал туманида тадбиркорга имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган етакчи мутахассис ушланди
16 март 2022 г 1 640 Комментарии: 0
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Бахмал тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими етакчи мутахассиси З.Ў. “Х.С.” фермер хўжалиги раҳбари Х.га танишлари орқали банк муассасасидан 50 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишида ёрдам бериш эвазига 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!