» » Жиззах шаҳрида тадбиркорга имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган давлат солиқ катта инспектори ушланди

Жиззах шаҳрида тадбиркорга имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган давлат солиқ катта инспектори ушланди

22 февраль 2022 г 784 Комментарии: 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Жиззах шаҳар Давлат солиқ инспекциясининг давлат солиқ катта инспектори А.Х. “M.N.” МЧЖ раҳбари М.нинг ишончига кириб, банк муассасаларида ишловчи танишлари орқали 200 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишида ёрдам бериш эвазига 600 АҚШ доллари ва ўзи учун қайтариб бериш шарти билан 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!