Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасининг баҳорги мавсумига тайёргарлик ишлари бошланди
16 февраль 2023 г 599 Комментарии: 0
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини 2023 йилда амалга ошириш, кўчат экиш ишларини сифатли ташкил этиш, кўчат захиралари яратиш бўйича маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йилда кўчат экиш бўйича "Долзарб 40" кунликнинг баҳорги мавсумида вилоятимизнинг барча ҳудудларида жами 9 млн. 900 минг дона манзарали мевали дарахт ва бута кўчатларини экиш бўйича манзилли дастур ишлаб чиқилди. Aйни вақтда баҳорги мавсумда кўчат экиш учун ерлар ажратилиб, суғориш тизимини ташкил этиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Шунингдек, вилоят ўрмон хўжалиги томонидан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси учун дарахт ва бута уруғлари тайёрланиб, сув кўп талаб этмайдиган кўчат уруғларини тайёрлаш бўйича ниҳолхона ва кўчатхоналар ташкил этилди. Ҳозирги кунда вилоят ўрмон хўжаликлари кўчатхоналарида 11 363 000 дона кўчат ва ниҳоллар парваришланмоқда.
Вилоятимизда кўчатчилик билан шуғулланувчи тардбиркорлар, фермерлар, деҳқон ва томорқа ер эгалари томонидан жами 1 347 600 дона манзарали ва мевали дарахт ва гул кўчатлари захираси яратилди. Шундан 378 600 донасини гул ва бута кўчатлари ташкил этади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!