Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасойда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда
16 февраль 2023 г 460 Комментарии: 0
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Арнасой тумани ҳудудига 2023 йилнинг баҳор фаслида жами 785 минг 600 дона манзарали, мевали дарахт кўчатлари ва бута қаламчалари экилади.
Жумладан, Арнасой тумани Гулбаҳор МФЙдан 3 км узоқликда жойлашган Жамбул кўчасида 70 та хонадон мавжуд бўлиб, мазкур аҳоли пункти атрофидаги бўш турган 3 гектар ермайдон ҳам яшил маконга айлантиралади.
Ҳозирда "Яшил макон" доирасида 10 минг дона тут кўчатлар ва 20 минг дона терак кўчатлари экилиши режалаштирилиб, 2,2 км оқава сув тармоқлари олиб келини белгилаб олинди, - дейди Арнасой туман ҳокимининг ўринбосари Фахриддин Адилов. – Бундан ташқари Жамбул массивида “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида 1,2 км ичимлик сув қувурлари ётқизилиб, 3 км ички йўллар шағаллаштирилади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!