» » Арнасойда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш акцияси давом этмоқда

Арнасойда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш акцияси давом этмоқда

12 апрель 2022 г 866 Комментарии: 0

Президентимиз ташаббуси билан бошланган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Арнасой тумани 4-сектор худуди бўлган Бўстон МФЙда ҳам дарахт кўчатларини экиш акцияси давом эттирилмоқда.

Тизимда амалга оширилаётган «Яшил макон» лойиҳаси асосида 4-сектор ходимлари, маҳалла фаоллари ҳамда маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари биргаликда Бўстон маҳалла худуди бўйлаб ва аҳоли яшаш хонадонлари, кўча атрофларида 400 дона манзарали арча  кўчатлар экилди. 

Арнасой туман 4-сектор раҳбари «Дарахт экиш бўйича долзарб 40 кунлик» акциясида фаол иштирок этиб, ҳудудни яшил маконга айлантиришда ташаббус кўрсатмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!