Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Янгиободлик ёшлар "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги аксияда фаол иштирок этмоқда
08 ноябрь 2021 г 1 696 Комментарии: 0
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан юртимиз бўйлаб амалга оширилаётган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Янгиобод туманида ҳам ҳудуд иқлим шароитига мос бўлган кўчатлар экиш ишлари қизғин ташкил этилмоқда.
Тумандаги барча маҳаллаларда, йўл четларида, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг ҳовли ва атрофида ҳамда аҳоли томорқаларида "Долзарб 40 кунлик" доирасида кўчатлар экилиб, яшил майдонлар барпо этиш борасида ишлар олиб борилмоқда.
Янгиободлик ёшлар ҳам ушбу ҳайрли ишларда фаол иштирок этмоқдалар. Бугунги кунда ёшлар томонидан 365 туп мевали ва 280 туп манзарали, жами 645 туп кўчатлар ўтказилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!