Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда юз минг дарахт акцияси ўтказилмоқда
20 февраль 2021 г 1 129 Комментарии: 0
Ўзбекистон Экологик партияси раиси Н.Обломуродов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ вакилларининг Жиззах шаҳрига ташриф жараёнида куни кеча Тошкент шаҳрида старт олган юртимиз бўйлаб ўтказилиши мақсад қилинган дарахт экиш бўйича «яшил ташаббус» акцияси Жиззах шаҳрида давом эттирилди. Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар берди.
Эътиборли жиҳати, жиззахликлар ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлашди. Жиззах шаҳрида «Биз келажак учун жавобгармиз!» шиори остида 100 минг дарахт акцияси бўйича «яшил ташаббус»ни Ўзбекистон Экологик партияси раиси Н.Обломуродов ва Жиззах шаҳар ҳокими К.Холмуродов жамоатчилик фаоллари, ёшлар иштирокида бошлаб беришди.
Юқори кўтаринкилик ва ташаббускорлик билан бошланган акциянинг илк жараёнида «Кимёгар» маҳалласи ҳудудига 100 дан ортиқ манзарали дарахт ва гул кўчатлари экилди.
Шунингдек, шаҳардаги «Ёшлар шаҳарчаси»да ёшлар иштирокида ўтказилган ҳашарда ҳудуд тартибга келтирилиб, 200 дан ортиқ арча ва бошқа манзарали дарахт кўчатлари экиш ишлари амалга оширилди.
«Яшил ташаббус» акциялари давом этмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!