» » Жиззахда дарахт кўчатларини экиш ишлари бошлаб юборилди

Жиззахда дарахт кўчатларини экиш ишлари бошлаб юборилди

11 ноябрь 2020 г 1 881 Комментарии: 0

Жиззах шаҳридаги "Ўрда" экологик боғида вилоятимиз ҳудудларини куз мавсумларида кўкаламзорлаштириш, манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатларини экиш ишларини тизимли ҳамда уюшқоқлик билан ташкил этиш мақсадида экологик акция ташкил этилди. Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Обламуродов Нарзулло Наимович “Яшил ватаним” номли экологик акциясига старт берди.
Дарҳақиқат, бугунги кунда юртбошимиз томонидан ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ишларига алоҳида эътибор берилмоқда. Зеро, ҳар бир экилган ниҳол келажакда улкан дарахтга айланиб, табиатнинг гўзаллигини, атмосфера ҳавосининг мусаффолигини таъминлашда муҳим омил бўлади. Таъкидлаш жоизки, мазкур дарахт экиш лойиҳаси доирасида ноябрь ойининг охирига қадар 17 мингдан ортиқ янги кўчатлар вилоятимиз ҳудудига экилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон Экологик партияси Жиззах вилоят Кенгаши, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши ҳамда фаол ёшлар ҳам бу лойиҳада фаол иштирок этишди.

Жиззах вилояти Экология бошқармасининг ташаббуси билан ташкил этилган мазкур экологик акция вилоятимизнинг барча ҳудудларида давом этади.

Жиззах вилояти Экология бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!