» » Жиззахда ўтказилаётган умумхалқ ҳашарида ёшлар фаол иштирок этмоқда

Жиззахда ўтказилаётган умумхалқ ҳашарида ёшлар фаол иштирок этмоқда

26 январь 2019 г 2 446 Комментарии: 0

“Юртимизни янада обод этайлик шиори остида юртимиз бўйлаб ўтказилаётган экологик хайрия ҳашарида Жиззахлик ёшлар ҳам фаол иштирок этмоқда. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилояти кенгаши ва вилоят “Камалак” болалар ташкилоти ташаббуси билан вилоятдаги 542 умумтаълим, 79 касб-ҳунар таълими ҳамда академик лицейлар, 2 олий таълим муассасасида ҳашар ташкил этилди.

Оролбўйи экологик ҳолат оқибатларини юмшатиш борасида ўтказилаётган экологик умумхалқ ҳашарида ёшлар атроф-муҳитни ободонлаштириш, ариқларни тозалаш, дарахтларни оқлаш ва кўчаларни чиқиндилардан тозалаш ишларини олиб бормоқда.
photo5359441156557089408.jpg
Жиззах шаҳридаги Шароф Рашидов хиёбони ҳудудида ташкил этилган ҳашарда Жиззах вилояти ва шаҳар Сардорлар кенгаши фаоллари иштирок этиб, “Экопатруль” ва “Қувноқ ҳашар” лойиҳаларини амалга оширди.
– Халқимизнинг меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва бирдамлик каби инсоний фазилати ва қадрияти ҳисобланган ҳашар Жиззах вилоятида ҳам уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда, – дейди Ёшлар иттифоқи Жиззах вилояти кенгаши раиси ўринбосари, вилоят “Камалак” болалар ташкилоти раиси Шоҳида Даманова. – Бугунги умумхалқ экологик ҳашарида Ёшлар иттифоқи фаоллари, сардорлар ва ўқувчилар ўз ҳудудини тозалаш, мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш, дарахтларни оқлаш ишларини амалга оширди. Ҳар бир ҳудуд сардорлари тенгдошларини ҳашарда фаол иштирок этишга ундаш мақсадида бир мактабдан иккинчи мактабга, талабалар эса ўз таълим муассасасидан иккинчи олий таълим муассасаси ҳудудига қадар ҳашар уюштирди.
photo5359441156557089422.jpg
Ҳашарда 35 минг нафарга яқин ёшлари иштирок этди.
– Мазкур ҳашардан тушган маблағлар Орол денгизининг суви қуриган майдонларда ўрмонлар барпо этиш ва айниқса, кам таъминланган, эътиборга муҳтож тенгдошларимизга ёрдам сифатида берилишини эшитиб, барча ўқувчилар ва Сардорларни ҳашарда фаол иштирок этишга чақирдик, – дейди Жиззах вилояти Сардорлар кенгаши Саломатлик ва экология йўналиши сардори Даврон Эргашев. – Ҳашар доирасида “Эко патруль” лойиҳасини ўтказдик. Унда сардорлар вилосипедларда белгиланган ҳудудлар бўйлаб полиэтелен маҳсулотлари ва бошқа чиқиндиларни йиғиб, ҳудудларни ободонлаштиришга ҳисса қўшди.
photo5359441156557089434.jpg
Умумхалқ экологик ҳашари вилоятнинг барча туман, шаҳар ёшлар иттифоқи кенгашлари томонидан уюшқоқлик билан ташкил этилди.
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!