» » Ғаллаоролнинг "Бахт" маҳалласида экоакция доирасида ҳудудга 5 минг туп турли мевали дарахт кўчатлари экилди

Ғаллаоролнинг "Бахт" маҳалласида экоакция доирасида ҳудудга 5 минг туп турли мевали дарахт кўчатлари экилди

08 ноябрь 2021 г 837 Комментарии: 0

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида республикамиз бўйлаб "Долзарб 40 кунлик" дарахт экиш акцияси уюшқоқлик билан ўтказилмоқда. Ғаллаорол туманида ҳам мазкур акция ўтказиб келинмоқда.
Туманнинг "Бахт" маҳалласида ўтказилган экоакцияда доирасида ҳудудга 5 минг туп турли мевали дарахт кўчатлари, жумладан ўрик, олма, жийда узум шафтоли кўчатлари экилди.

Акциянинг очилиш қисмида сўзга чиққан Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари А.Жалилов дарахт кўчатларини экишдан кейинги парвариши, кўчат экишда агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Шундан сўнг, Ғаллаорол тумани хокимлиги, Экопартия фаоллари, туман Кенгаши депутатлари жонбозлик кўрсатиб, дарахт кўчатларини ерга қадади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!