Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасойда сиёсий партия ва депутатлар “Яшил макон” лойиҳасида ўз ҳиссаларини қўшмоқда
30 ноябрь 2021 г 700 Комментарии: 0
Юртбошимиз Ш.Мирзиёев ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режа қилиниб, 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилинган эди.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ушбу ҳайрли ишда ЎзМТДП Арнасой тумани Кенгаши раиси Абдувафо Муфтиллаев, Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгаши депутати Нуртош Ашуровлар бошчилигида “Arnasoytumangaz” газ таъминоти бўлимига қарашли майдонда мевали ва манзарали дарахт кўчатларни экиб, ўз ҳиссаларини қўшди.
Ушбу “долзарб 40 кунлик” кўчат экиш акциясида партия фаоллари ва депутатлар фаоллик кўрсатишмоқда.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!