» » “Долзарб 40 кунлик”да форишликлар ҳам фаол қатнашяпти

“Долзарб 40 кунлик”да форишликлар ҳам фаол қатнашяпти

12 ноябрь 2021 г 1 462 Комментарии: 0

Президентимиз ташаббуси билан юртимиз бўйлаб амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида Фориш тумани аҳолиси ҳам фаол иштирок этишмоқда.

Туманда ҳудуд иқлимига ва ер шароитига мос бўлган кўчатлар экилмоқда. Тумандаги барча 25 та маҳалла фуқаролар йиғинларида, йўл четларига, корхона, ташкилот, муассасалар ҳовлисига, хиёбонларга, аҳоли томорқаларига “долзарб 40 кунлик” доирасида кўчат экиш, яшил майдонлар барпо қилиш борасидаги ишлар уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.
“Фориш – Жиззах” автомобил йўли 70 километр бўлиб, шунингдек, Боғдон – Хонбанди, Боғдон – Қизилқум автомобил йўллари ёқасига турли манзарали дарахт кўчатлари ўтказилмоқда. Экилаётган кўчатларнинг барчаси томчилатиб суғориш технологияси асосида суғорилади.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!