» » Зафаробод ҳокими туман ҳудудидаги аҳоли муаммоларини жойига бориб ўрганди

Зафаробод ҳокими туман ҳудудидаги аҳоли муаммоларини жойига бориб ўрганди

21 февраль 2023 г 581 Комментарии: 0

Зафаробод ҳокими туман ҳудудидаги аҳолининг кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг оиласига борди, ҳолидан хабар олди, мулоқотда бўлди ва уларнинг муаммоларига ечим излади.  

Жумладан, туман ҳокими Ўткирбек Рахманов “Бирлик” ҚФЙда кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиб, улар билан дилдан суҳбатлашди, уларни қийнаётган муаммолар юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берди. Шунингдек, ҳудуддаги ҳар бир кам таъминланган оилаларга 10 турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва моддий ёрдам пуллари тарқатди.  

Бу каби хайр-саховат ишларини туманнинг бошқа қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам ўтказиш назарда тутилган.  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!