» » Зафарободда туман ҳокими раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи уйма-уй юриш орқали аҳоли муаммоларини ўрганоқда

Зафарободда туман ҳокими раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи уйма-уй юриш орқали аҳоли муаммоларини ўрганоқда

23 январь 2023 г 456 Комментарии: 0

Зафаробод тумани ҳокими Ўткирбек Раҳмонов белгиланган жадвал асосида бирма-бир қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларда бўлиб, аҳоли билан учрашиб, уларнинг мурожаатларини тингламоқда. Ишни “хонадонбай” тизимда ташкил этган туман ҳокими раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи уйма-уй юриш орқали аҳоли муаммоларини ўрганоқда.

Жумладан, тумандаги “Узун” қишлоқ фуқаролар йиғинида ўтказган “Сайёр қабул” давомида қишлоқ аҳолиси томонидан келиб тушган 25 та мурожаатнинг 20 таси жойида ижобий ҳал этилган бўлса, қолган мурожаатлар бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар юклатилиб, ижроси назоратга олинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!