» » Мирзачўл туман ҳокими вилоят ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди

Мирзачўл туман ҳокими вилоят ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди

30 октябрь 2018 г 5 633 Комментарии: 0

Жиззах вилоят ҳокимининг 2018 йил 29 октябрдаги № 746-к-сонли қарорига асосан вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Холматов Рустам Қурбонназарович бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан лавозимидан озод этилди. 

 

 Холматов Рустам Қурбонназарович

Жиззах вилоят ҳокимининг 2018 йил 29 октябрдаги № 747-к-сонли қарорига асосан Мирзачўл тумани ҳокими бўлиб ишлаб келаётган  Холбутаев Маҳмуд Парсаматович бошқа ишга ўтганлиги сабабли ўз лавозимидан озод этилди.

Жиззах вилоят ҳокимининг 2018 йил 29 октябрдаги № 748-к-сонли қарорига асосан Мирзачўл тумани ҳокими бўлиб ишлаб келаётган Холбутаев Маҳмуд Парсаматович  вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

М.Холбутаев 2009-2010 йилларда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган.

 

Холбутаев Маҳмуд Парсаматович

Вилоят ҳокимининг қарорига асосан мазкур қарорлар Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилиши белгиланди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!