Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасойда “Ҳар бир маҳаллага китоб” лойиҳаси ўтказилди
27 февраль 2023 г 425 Комментарии: 0
Азалдан юртимизда китоб қадрланган. Ҳар бир оилада шахсий кутубхона бўлган. У хонадонларнинг тўридаги токчалардан жой олган. Чунки китоб ақлни чархлайдиган, инсонни маънавий камолот сари етаклайдиган бебаҳо воситалардан бири ҳисобланади.
Азалдан юртимизда китоб қадрланган. Ҳар бир оилада шахсий кутубхона бўлган. У хонадонларнинг тўридаги токчалардан жой олган. Чунки китоб ақлни чархлайдиган, инсонни маънавий камолот сари етаклайдиган бебаҳо воситалардан бири ҳисобланади.
Бугунги кунда ҳам аҳоли, айниқса, ёшларда китобга қизиқиш, мутолаа маданиятини юксалтириш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 20 декабрдаги Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида ҳам ҳар бир маҳаллада кутубхона ташкил этиш кераклиги таъкидланган эди. Шу мақсадда Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Арнасой туман бўлими томонидан “Ҳар бир маҳаллага китоб” лойиҳаси ташкил этилди.
Мазкур лойиҳа доирасида 1-сектор раҳбари, Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов ҳамда 2-сектор раҳбари, туман прокурори Хайрулла Газиевлар иштирок этиб, маҳаллаларда маънавият бурчаги ва кутубхоналарни янги нашр китоблар билан бойитиш замирида инсон камолот чўққисининг пилла пояси эканлиги қайт этиб ўтишди.
– Китоблар ҳеч қачон ўз ўрнини йўқотмайдиган буюк куч бўлиб, маҳаллаларга топширилган китоблар ҳар бир маҳалланинг мўъжазгина кутубхонасидан ўрин олади, ундан аҳоли кенг фойдаланади. Зеро, бу адабиётлар бугун халқнинг маънавияти юксалиши учун энг зарур манбадир, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Арнасой туман бўлими раиси Бахтиёр Бобоев. –тумандаги маҳаллаларга етказилган китоблар тўплами, ҳар бир маҳаллада ўз кутубхонасини ташкил қилиш, аҳолини китобга бўлган қизиқишини орттириш, маҳалла аҳлининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва маҳаллаларнинг маънавий хазинасини янада бойитишга хизмат қилади.
Лойиҳа доирасида фонд томонидан Арнасой туманидаги 1 ва 2 секторлардаги Чўлқувар, Тинчлик, Гулбаҳор, Дўстлик Янгибўстон, Чинобод ҳамда Зарафшон маҳалла фуқаролар йиғинларига 50 номдаги нодир китоблар тўплами ажратилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!