» » Жиззах вилояти ҳокими Мирзачўл тумани ахборот-кутубхона марказига 527 нусхада китоб совға қилди

Жиззах вилояти ҳокими Мирзачўл тумани ахборот-кутубхона марказига 527 нусхада китоб совға қилди

24 январь 2022 г 600 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев Мирзачўл тумани ахборот-кутубхона марказига “Жаҳон ва ўзбек адабиёти дурдоналари кутубхонаси”дан ўрин олган 527 нусхада китоб совға қилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан – ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш ҳамда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилоятининг барча шаҳар ва туманларида хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Ана шу ташаббусларнинг тўртинчиси – ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида Мирзачўл тумани ахборот-кутубхона марказида “Китоблар оламига саёҳат” номли китоб кўргазмаси ташкил этилди.

Кўргазмада жаҳон адабиёти, болалар адабиёти, бадиий адабиётлар тўплами, энциклопедия, қўлланмалар ва илмий адабиётлар ҳам намойиш этилди.

– Кутубхонамиз фонди яна янги адабиётлар билан бойиди, – дейди туман ахборот кутубхона маркази директори Р.Бобоев. – Келажакда китоб фондимиз бунданда бойишига ва вилоятимиз раҳбарининг ушбу хайрли ташаббусини бошқа раҳбарлар ҳам қўллаб-қувватлашига ишончим комил.

Янги келган бадиий адабиётлар йиғилган ёш китобхонлар ва мирзачўллик адабиёт ихлосмандларида чуқур таасурот қолдирди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!