Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Акция давом этади: Жиззахдан Қаршидаги мактабга китоб совға қилинди
08 апрель 2019 г 2 299 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Э.Исматов ўзи ўқиган Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги 2-мактабга 100 дан зиёд китобларни соға қилди.
Президентимизнинг «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш буйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида уюштирилаётган тадбирлар давом этмоқда.
Қайд этиш жоизки, жорий йилнинг 19 мартида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ёшларга эътиборни кучайтириш, улар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини сингдириш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилганди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!