» » Жиззах вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари ўзи ўқиган мактабга китоб совға қилди

Жиззах вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари ўзи ўқиган мактабга китоб совға қилди

01 апрель 2019 г 2 609 Комментарии: 0

Президентимиз томонидан жорий йилнинг 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, китобхонликни тарғиб қилиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилганди.  

Йиғилишда Президентимиз ҳар бир раҳбар ўз шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилса, бундай эзгу ташаббус китобхонликни ривожлантиришга хизмат қилиши, фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатишини таъкидлаб ўтган эди.

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган китоб совға қилиш ташаббусини қўллаб-қувватлаган ҳолда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғанишер Маматқулов ўзи ўқиган Самарқанд шаҳридаги 20-мактабга китоблар тўпламини туҳфа этди.

Ғанишер Маматқулов номидан китобларни биринчи ўринбосарнинг котибияти мудири Султонбек Алишев мактаб кутубхонасига топширди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!