» » Жиззах вилояти ҳокими ўзи ўқиган мактабга китоб совға қилди

Жиззах вилояти ҳокими ўзи ўқиган мактабга китоб совға қилди

30 март 2019 г 3 922 Комментарии: 0

Мамлакатимизда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев хайрли ташаббусни илгари суриб, Бош вазирдан бошлаб ҳар бир раҳбарни ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилишга даъват этган эдилар.

Бу эзгу ташаббус ўсиб келаётган ёш авлоднинг китобга бўлган қизиқишини, меҳрини ва интилишини ошириш, китобхонликни оммавийлаштириш, улуғ боболаримизга муносиб авлодни вояга етказишда муҳим ҳаётий аҳамиятга эгадир.

Зеро китоб инсонни тарбиялайди, улғайтиради, юксак одоб-ахлоқни, инсоний фазилатларни шакллантиради. Китоб ўқиб вояга етган бола аввало чуқур билимга, кенг дунёқарашга, мустақил фикрга, мустаҳкам ҳаётий позицияга эга бўлади.

Президентимизнинг ушбу ташаббусини қўллаб-қувватлаб, уни умумхалқ ҳаракатига айлантиришда бугун барча раҳбарлар фаоллик кўрсатмоқда.

Хусусан, Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев ўзи ўқиган Самарқанд шаҳридаги 29-мактаб ўқувчиларига 200 дона китоб совға қилди.

Азим Самарқанд диёридаги 29-мактабга вилоят ҳокими Э.Салиев номидан борган вакиллар китобларни мактаб кутубхонасига топширишди.

-Бугун Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев томонидан бошлаб берилган эзгу хайрли ишга мамлакатимиздаги барча раҳбарлар ўз  ҳиссаларини  қўшмоқда. Бизнинг мактабдан юртимиз равнақи йўлида фидойи бўлган 184 нафардан зиёд зиёли маърифатпарвар инсонлар етишиб чиқишган, - дейди 29-мактаб директори  Холиқов Фахриддин.- Улар ичида Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев ҳам бор. Тўғриси, кутилмаган совғадан мен ва бутун мактаб жамоамиз хурсанд бўлдик. Президентимиз томонидан олиб борилаётган одилона  сиёсатни юргазишда камарбаста бўлаётган Эргаш Салиевдек инсонлар бизнинг мактабда  таҳсил  олгани барчамизни қувонтиради.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!