» » Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шароф Рашидов туманидаги ўзи ўқиган мактабга китоб совға қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шароф Рашидов туманидаги ўзи ўқиган мактабга китоб совға қилди

28 март 2019 г 2 148 Комментарии: 0

Депутатлар ҳам халқимизнинг маънавиятини бойитиш, ёш авлоднинг мутолаага қизиқишини оширишга ўз ҳиссасини қўшишни мақсад қилди.

Одатда биз, депутатлар сайловчилар билан учрашувларда юртимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, парламент қуйи палатасининг қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил фаолияти ҳамда янги қабул қилинган қонунлар тўғрисида сайловчиларни хабардор қилиш, халқимизни, сайловчиларимизни ўйлантираётган, қийнаётган муаммоларни ўрганишга асосий эътиборимизни қаратамиз.
Бу сафарги учрашувларимиз мазмуни, айниқса, яна бир янгилик билан бойиди. Гап шундаки, ўзим ўқиган мактаб – Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманидаги 14-сонли мактаб кутубхонасига шахсий жавонимдан китоблар улашдим, -дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Эркин Холбўтаев.
Яхши биласиз, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида навқирон авлод ўртасида китоб мутолаасига меҳрни кучайтириш мақсадида ҳар бир раҳбар ўзи ўқиган мактабга китоб совға қилишига даъват этилган эди. 
Биз депутатлар, бундай хайрли ташаббусни тўла қўллаб-қувватлаган ҳолда, халқимизнинг маънавиятини бойитиш, ёш авлоднинг мутолаага қизиқишини оширишга ўз ҳиссамизни қўшишни мақсад қилдик. Чунки, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев таъбири билан айтганда, ҳозирги вақтда ахборот коммуникация соҳаси шиддат билан ривожланмоқда, телевидение, радио, интернет, компьютер, мобиль телефон кундалик ҳаётимиздан чуқур жой олмоқда. Биз ана шу имкониятлардан самарали фойдаланиб, мамлакатимизда ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини кучайтириш, аҳолининг китобхонлик савиясини янада оширишга алоҳида эътибор қаратишимиз керак. Бу эътибор келгусида ўзининг юксак самарасини албатта беради, деб ишонаман!
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!